Тошкентда ўтган ойда энг кўп фойдаланилган автобус йўналишлари маълум қилинди
Жамият
−
08 Октябрь 2021
8340Жорий йилнинг сентябрь ойида жамоат транспорти (автобуслар) да 130 та йўналиш бўйича жами 8 524 329 нафар йўловчи ташилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Энг кўп фойдаланилган йўналишлар:
1. 131-сонли йўналиш - 236 656
2. 24-сонли йўналиш - 169 028
3. 58-сонли йўналиш - 162 004
Энг кам фойдаланилган йўналишлар:
1. 196-сонли йўналиш - 3 552
2. 113-сонли йўналиш - 6 434
3. 141-сонли йўналиш - 7 114
Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони:
1. Mercedes-Benz LF - 3 354 631
2. Isuzu - 2 746 445
3. Man - 1 664 795
4. Saz LE 60 - 758 458
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида автобусларда 7 550 724 нафар йўловчи ташилганди.
LiveБарчаси