Тошкентда ўтаётган ИТБ йиғилиши Қуръони Каримдан тиловат қилиш билан бошланди (видео)
Жамият
−
02 Сентябрь 2021 6141 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2 сентябрь куни Тошкентда Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бошланди.
ИТБ йиғилишида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши раиси Сардор Умурзоқов модераторлик қилмоқда.
Йиғилишни Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм деб бошлаган Умурзоқов Ўзбекистон мадҳияси янграганидан кейин Қуръони Каримдан тиловат қилинишини маълум қилди.
Қуръони Каримдан тиловат қилингач эса йиғилишнинг расмий қисмига старт берилди. Йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзламоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь