Тошкентда тўйи куни бедарак йўқолган йигит топилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида 25 яшар Аббосхон Ғуломов тўйи куни бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга кўра, куёв топилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда. 

“Илгари қидирувда бўлган 1997 йилда туғилган Ғуломов Аббосхон топилди. Унинг ҳолати яхши, хавотирга ўрин йўқ.

Унинг қидирувида қатнашган барчага миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади расмий хабарда. 

Маълумотларга кўра, Аббосхон Ғуломовнинг уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаслигига оилавий можаролар сабаб бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

5165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг