Тошкентда тунда пойга уюштираётганлар огоҳлантирилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида тунги вақтда пойга уюштириш ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов огоҳлантириш билан чиқди.

“Сўнгги вақтларда мен, бошқа фуқаролар қатори, Тошкент шаҳрида соат 22:00 дан кейин айрим шахслар авто ва мототранспорт воситаларини белгиланган тезликдан сезиларли даражада оширган ҳолда бошқараётгани ёки ўзаро пойга уюштиришаётгани ҳолатларига гувоҳ бўлмоқдаман. Бу каби ҳолатлар юқори даражада шовқин келтириб чиқаришга ҳамда йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигига таҳдид солишга сабаб бўлмоқда”, дейди у. 

Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, бундай ҳаракатлар тунги вақтда жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузади, шунингдек, инсонлар ҳаёти ва соғлиғи учун реал хавф туғдиради. Тегишли хизматлар томонидан мазкур ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. 

Фуқаролар қонунчилик талабларига, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга ҳамда аҳоли осойишталигини ҳурмат қилишга чақирилади. Бундай ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан белгиланган тартибда ваколатли органларга хабар бериш сўралади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ҳаёт Шамсутдинов пойга

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг