Тошкентда тўхтаб турган Cаptiva ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 1 февраль куни соат 08:30 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани КХАЙ кўчасида 5-уй олдида тўхтаб турган Cаptiva русумидаги машина ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, фуқаро A.B.ga тегишли Cаptiva’да ёнғин юзага келган. Ёнғин оқибатида бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг