Тошкентда спа салонида интим хизмат кўрсатиш жинояти аниқланди
3-саҳифа
−
30 Сентябрь 2020
33400Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги спа салонида интим хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни соат 22:55 да Учтепа туманида профилактик тадбир ўтказилган.
Ундада жиноят қидирув ходимлари аниқлашларича, 52 ёшли Абдуғани Х. 600 000 сўм эвазига спа салонда хилват учун жой ажратиб берган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
LiveБарчаси