Тошкентда социолог олим ўз уйида ўлдириб кетилди
3-саҳифа
−
23 Июль 2024 23244 1 дақиқа
Социолог олим, профессор Абдулаҳад Қаҳҳоров ўз уйида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, 18 июль куни соат 22:00 ларда Олмазор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига туманнинг Қора-Қамиш 2/5-даҳасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан шу ҳудуддаги хонадонда шовқин овози эшитилаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Мурожаат бўйича тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб келиб, хонадон эшигини очишганда ушбу хонадоннинг балкон қисмида 73 ёшли фуқаро Абдулаҳад Қаҳҳоров танасининг турли қисмида кесилган тан жароҳатлари билан вафот этганлиги аниқланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан, Олмазор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Содир этилган жиноят сабаблари аниқланмоқда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
Live
Барчаси