Тошкентда сохта ИИБ ходими ушланди
3-саҳифа
−
07 Ноябрь 2021 18633 1 дақиқа
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тошкентнинг Бектемир туманида сохта ИИБ ходими ушланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.
Билдирилишича, 5 ноябрь куни соат 20:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходим Р.Тилепов Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ИИО хизмат кийимини кийиб олган, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Ғ. бошқарувидаги Spark русумли автомобилни тўхтатган.
Ўзаро мулоқот давомида ҳайдовчи ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходими Р.Тилеповда шубҳа уйғотган. Шундан сўнг текширувлар натижасида фуқаро Т.Ғ. Ички ишлар идорларининг ҳеч қайси тизимида хизмат қилмаслиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.Ғ. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель