Тошкентда Пиза университети филиали очилади

Жамият

image

Бугун, 24 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилади. 

Қайд этилишича, филиалда  геология бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади, геология йўналишида тадқиқотлар ўтказилади ва уларнинг натижалари амалиётга жорий этилади.

Университетда  таълим 2022/2023-ўқув йилидан кундузги шаклда ўзбек, инглиз ва рус тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Битирувчиларга эса Пиза университети дипломи берилади.

Маълум қилинишича, қабул параметрлари мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг