Тошкентда нон ва қандолатчилик бизнес-форуми ўтказилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1-2 апрел кунлари пойтахтимиздаги “Tashkent Palace” меҳмонхонасида “Ўзбекистонда нон ва қандолат маҳсулотлари бозорини ривожлантириш” мавзусида биринчи халқаро бизнес-форуми иш бошлайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир доирасида нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги техника-технологиялар тақдимоти, соҳадаги инновацион янгиликларга бағишлаган анжуманлар ва хорижий ҳамкорлар  билан тажриба алмашишга қаратилган учрашувлар бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил  этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг