Тошкентда метрони сув босди (видео)
3-саҳифа
−
02 Апрель 2023 30084 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда метрода сув оқиш ҳолати акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” маълумот берди.
Қайд этилишича, видеода акс этган ҳолат "Амир Темур хиёбони" бекатида юз берган.
Тошкент шаҳрида кузатилган кучли ёғингарчилик сабабли кўчалардаги махсус ирригация, яъни сув кетиш йўллари (ариқлар) тўлиб қолган ва бунинг оқибатида ёмғир сувлари бекатга туша бошлаган.
Маълум қилинишича, бу ҳолат масъуллар томонидан бартараф этилган ва поездлар ҳаракатига ҳеч қандай тўсқинлик ҳосил қилмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь