Тошкентда меҳмонхона ёняпти (видео)
3-саҳифа
−
16 Октябрь
34888Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Миробод тумани ҳудудида жойлашган меҳмонхонада ёнғин чиққани ҳақида хабарлар ва видеолар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бугун, 16 октябрь куни соат 17:17 да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчасида, қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:24 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
"Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятидан масъуллар чиққан. Ҳозирда этилган манзилда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган “Универсам” бозори орқасидаги янги қурилган уйда ёнғин юзага келганди.