Тошкентда Lacetti велосипеддаги 9 ёшли болани уриб юборди (видео)
3-саҳифа
−
21 Июнь 2023 13887 1 дақиқа
Кеча, 20 июнь куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Lacetti велосипед бошқариб кетаётган 9 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 20 июнь куни соат 13:30 ларда Яшнобод тумани Мухтор Ашрафий кўчасида Lacetti автомашинасини бошқариб кетётган 50 ёшли С.К. тартибга солинмаган пиёдалар йўлагини велосипедда кесиб ўтаётган 9 ёшли А.А.ни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида А.А. турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Spark пиёдани уриб юборгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025