Чирчиқда коптокни оламан деб дарёга тушган 15 ёшли бола вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида коптогини оламан деб Чирчиқ дарёсига тушиб кетган 15 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Кеча, 8 декабрь куни соат 09:50 ларда Чирчиқ шаҳрида яшовчи Ф.У. шаҳар ИИБнинг навбатчилик қисмига мурожаат қилиб, 7 декабрь куни вояга етмаган 2010 йилда туғилган фарзанди У.Ф. яшаш уйи олдида дўстлари билан футбол ўйнаш учун чиқиб кетиб, бедарак йўқолганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, вояга етмаган У.Ф.  уйи олдида дўстлари билан футбол ўйнаётган вақтида копток Чирчиқ дарёсига тушиб кетган. Бола ушбу коптокни олаётган вақтида ўз эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб кетган ва чўкиб, бедарак йўқолган.

Прокуратурага кўра, бола ўлик ҳолда топилган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси ҳақида ахборот берилиши таъминланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими Мамаюсуф Раҳматуллаев бедарак йўқолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг