Тошкентда қарийб 400 кишида коронавирус аниқланди. 3 киши вафот этди

Жамият

image

Кеча, 12 январь куни Ўзбекистонда 714 кишида коронавирус аниқланди. Ушбу касалликка чалинганлар 202473 нафардан ошди. Шунингдек, кечанинг ўзида яна 3 бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•  12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;

•  11 нафари Андижон вилоятида;

•  6 нафари Бухоро вилоятида;

•  51 нафари Жиззах вилоятида;

•  29 нафари Қашқадарё вилоятида;

•  4 нафари Навоий вилоятида;

•  9 нафари Наманган вилоятида;

•  39 нафари Самарқанд вилоятида;

•  12 нафари Сирдарё вилоятида;

•  6 нафари Сурхондарё вилоятида;

•  14 нафари Фарғона вилоятида;

•  25 нафари Хоразм вилоятида;

•  109 нафари Тошкент вилоятида;

•  387 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•  Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар;

•  Андижон вилоятида 12 нафар;

•  Бухоро вилоятида 4 нафар;

•  Жиззах вилоятида 26 нафар;

•  Қашқадарё вилоятида 20 нафар;

•  Навоий вилоятида 2 нафар;

•  Наманган вилоятида 1 нафар;

•  Самарқанд вилоятида 21 нафар;

•  Сирдарё вилоятида 11 нафар;

•  Фарғона вилоятида 13 нафар;

•  Хоразм вилоятида 15 нафар;

•  Тошкент вилоятида 31 нафар;

•  Тошкент шаҳрида 68 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197703 (+228) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1508 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг