Тошкентда “ID карта”си бор ҳайдовчилардан айрим ҳужжатлар сўралмайдиган бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкентда «ID карта»си мавжуд бўлган ҳайдовчиларнинг ҳужжати онлайн текширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 19 майдан бошлаб Тошкент шаҳрида “ID карта”лари мавжуд бўлган ҳайдовчилардан нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома “ID карта” ёрдамида текшириш амалиёти синов тариқасида жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сон қарорида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқариш учун нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни автомототранспорт воситаси ҳайдовчисидан талаб этиш тартиби бекор қилиниши белгилаб қўйилди.

Юқоридаги топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан “e-Protokol” ахборот тизими такомиллаштирилиб, йўл патруль ходимларига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган планшетлар ёрдамида “ID карта”ни ўқиш орқали фуқаронинг эгалигида мавжуд бўлган автотранспорт воситалари, нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди.

“ID карта” орқали текширилганда, маълумотлар аниқланмаган ёки тизимда узилишлар бўлган ҳолатларда  барча ҳайдовчилардан инспекторга ушбу ҳужжатларни аслини тақдим этишилари, шунингдек вазиятни тўғри тушунишлари сўралган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг