Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланган 6 аёл қамалди
3-саҳифа
−
30 Март 2022
13981Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 14 нафар аёл жазоланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган махсус профилактик тадбирда 14 нафар аёл фоҳишалик билан шуғулланиб келаётгани аниқланиб, ушланган.
Улар Telegram орқали интим хизматларини таклиф қилган.
Мазкур ҳолат судда кўриб чиқилиб, аёлларнинг 6 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддасига асосан маъмурий қамоқ жазоси, 8 нафарига эса жарима жазолари тайинланган.
LiveБарчаси