Тошкентда Буюк Британия университетларидан бири очилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Британия менежмент университети ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 8 май куни қабул қилинган “Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарорида сўз боради.

Қарорга мувофиқ, университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Маълумотларга кўра, университетда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:

- “Лойиҳаларни бошқариш”;
- “Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш”;
- “Тадбиркорлик ва инновациялар”;
- “Халқаро электрон тижорат”;
- “Рақамли иқтисодиёт”.

Университетда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ҳамда битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг