Тошкентда бозор яқинидаги йирик ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” улгуржи бозори яқинида йирик ёнғин юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Ёнғин цехда юз бергани тахмин қилинганди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати мазкур ёнғин юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 16 июнь куни соат 13:53 да Тошкент шаҳар ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Бектемир тумани ТХАЙ кўчаси “Кўкламги водий” бозори олдидаги “Давру Даврон Авто” МЧЖга қарашли юк ташувчи автомобиллар автотураргохи ҳудудидаги очиқ майдонда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.

Воқеа жойига 6 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:35 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида автотураргох ҳудудидаги 70 кв метр майдонда ёғоч қути ва поддонлар ёнган. Ёнғин оқибатида 3 киши тан жароҳати олиб шифоҳонага юборилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Бектемир тумани

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг