Тошкентда автобус енгил автомобиль сабаб устунга урилди. Жароҳатланганлар бор
Жамият
−
07 Февраль 2022 8458 1 дақиқа
Кеча, 6 февраль куни Тошкентда йўловчи ташувчи автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. ЙТҲда икки йўловчи жароҳатланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий маълумот берди.
ЙТҲ 6 февраль куни эрталаб соат 06:37 атрофида Янгиҳаёт тумани ҳудудидаги Янги катта ҳалқа автомобиль йўлида юз берган. “12-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги, давлат рақами 01 125 BDA бўлган 59-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu русумли автобус ҳайдовчиси Х.Ё (1966 йилда туғилган, стажи 33 йил) ҳаракатланиб бораётган вақтда, “Simma” меҳмонхонаси қаршисида енгил автомобиль сиқиб кетиши натижасида йўл четига чиқиб кетган ва олд ён томони билан устунга бориб урилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ЙТҲ оқибатида икки нафар йўловчи енгил тан жароxати олган, шунингдек, жабрланган йўловчилар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда, мазкур ЙТҲ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан расмийлаштирилган ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси ходимлари томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь