Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўл талашиб жанжаллашди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида автобус ҳайдовчилари йўл ва йўловчи талашиб жанжаллашди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 28 февраль куни соат 08:20 ларда автобус ҳайдовчилари – 1995 йилда туғилган М.М. ва 1991 йилда туғилган Н.Б. Яшнобод тумани Иззат кўчасида йўл талашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳолат ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун судга тақдим этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг