Тошкентда 78 ёшли маст фуқаро ёнғин оқибатида вафот этди
Жамият
−
15 Январь 2020
4289Жорий йилнинг 14 январь куни Тошкент шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида кекса ёшли фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, шу куни соат 03:10 да, Яккасарой тумани, Ш.Руставли кўчаси 30-уй 12-хонадонда уй жиҳозлари 2 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 03:15да етиб борган. Кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:33да бартараф этилган.
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида 78 ёшли эркак киши халок бўлган.
“Ёнғин маст ҳолда сигарет чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Айни дамда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган”, - дейилади хабарда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси