Тошкентда 70 ёшли аёл каналга тушиб кетди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳридаги “Қора қамиш” каналида оқиб кетаётган 70 ёшли аёл қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 12 август куни тахминан соат 10:30 лар атрофида Юнусобод тумани ҳудудида туман ФВ бўлими ходимлари профилактик тадбирларни амалга ошириб юрган вақтда Қора қамиш кўчасидан оқиб ўтувчи “Қора қамиш” каналида 70 ёшли аёл сувда ёрдам сўраб, оқиб кетаётганини кўриб қолган. Шундан сўнг, қутқарувчилар аёлни сувдан олиб чиққан. 

Маълум бўлишича фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган. 

Ҳозирда фуқаронинг холати барқарор ва ҳеч қандай жиддий шикастланмаган. 

“Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан ариқлар, каналлар, дарёлар ва бошқа сув хавзалари яқинида эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраб қолади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг