Тошкентда 43 ёшли эркак ва 57 ёшли аёл вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 153 нафарга етди. Тошкентда яна икки бемор вирус қурбонига айланди.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 43 ёшли Р.А. (эркак) 27 июль куни оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академиясининг клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил стенокардия каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бир пойтахтлик 57 ёшли Р.К. (аёл) да 21 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва шифохонага ётқизилган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, инфекцион токсик шок асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, унда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган.

Аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, инфекцион токсик шокдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг