Тошкентда 15 та машина иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди (видео)
Crime
−
05 May 8967 1 minute
Бугун, 5 май куни Тошкент шаҳрида ўнлаб машиналар иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.
Дастлабки маълумотларга кўра, соат 16:25 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Equinox русумли автомобилнинг 73 ёшли ҳайдовчиси соғлиғи ёмонлашиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда у светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган бир нечта автомобилларга урилиб, тўқнашув содир этган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким вафот этмаган. 15 та транспорт воситаси техник шикастланган. Equinox ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага етказилган. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлган эди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November