Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди
Жамият
−
07 Декабрь 5531 1 дақиқа
Бугун, 7 декабрь куни эрталаб соат 09:00 ҳолатига кўра Тошкент шаҳрида ҳаво сифати яхшиланди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM10 майда дисперсли заррачаларнинг миқдори 45,1 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган меъёрлардан (REM) (300 мкг/м3) ошмади.
Шунингдек, PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 27,4 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган меъёрлардан (60 мкг/м3) ошиб кетмади.
Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида ёмғир ёғганди, бироқ бу билан ҳаво тозаланмади. Ёғингарчиликка қарамай, 5 декабрь куни тонгда пойтахтда PM2,5 концентрацияси яна рухсат этилган меъёрдан юқори бўлган.