Мисрда 3 километрлик ифторлик дастурхони ёзилди
Олам
−
02 Июнь 2019 9102 1 дақиқа
Энг узун ифторлик дастурхони Мисрнинг Қоҳира шаҳридан 10 километр узоқликдаги шаҳарчада ташкил этилган ва унда “Гиннесс" рекордлар китоби вакиллари ҳам иштирок этган.
Шаҳарнинг марказий кўчасида етти минг кишилик 3 қатордан иборат 3 километрлик ифторлик дастурхони ёзилган.
Меҳмонларга Миср миллий таомлари, енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатлар, чой, нон, сув гўшт, гуруч ва макаронли овқатлар тортилган.
Ушбу ифторлик дастурхони Гиннеснинг рекордлар китобидан расман жой олган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь