Алимент ҳамда бошқа қарзлар пластик карточкадан ечиб олинади
Жамият
−
26 Октябрь 2019
5245Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш тизими янада такомиллаштирилишига оид Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Фармони лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Фармонга кўра, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига қуйидагиларни назарда тутувчи соддалаштирилган ижро иши юритиши институтини жорий қилиш мўлжалланмоқда:
• Жисмоний шахслардан маъмурий жарима, солиқ қарзи ва давлат божларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мажбурий ижроси соддалаштирилган ижро иши юритиши тартибида, унинг ижроси натижасиз бўлганда – умумий белгиланган тартибда амалга оширилади;
• соддалаштирилган ижро иши юритиши доирасида ундирув қарздор билан мулоқотга кирмасдан ва унинг яшаш жойига бормаган ҳолда, фақатгина қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамларини қидириш ва ундан (шу жумладан, пластик карточкадан) қарздорликни сўзсиз ечиб олиш орқали масофавий амалга оширилади, ижро ҳужжати бўйича қарздорлик (ижро йиғими суммасидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган ҳолларда эса, қарздорликни иш ҳақига қаратиш орқали амалга оширилади;
• мазкур банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган мажбурий ижро чораларини қўллаш қарздорга ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий ижро этиш учун беш календарь куни тақдим этиш ва ижро иши юритишни қўзғатмасдан амалга оширилади, бу ҳақда қарздорга тегишли хабарнома юборилади;
• соддалаштирилган ижро иши юритиши тартиб-таомиллари доирасида қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198-1-моддасида (Қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги) назарда тутилган санкция қўлланилмайди;
соддалаштирилган ижро иши юритиши тартиб-таомиллари доирасида амалга оширилган ижро ҳаракатлари вақти қонунда белгиланган мажбурий ижро муддатига кирмайди.
Бош прокуратура ва Марказий банкнинг қуйидагиларни назарда тутувчи алимент мажбуриятларининг ягона банк ҳисобварағини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинади:
• ижро ҳужжатлари бўйича алментлар суммаларини киритиш ва ечиб олишга, шу жумладан қарздорларнинг ойлик маошларидан ушлаб қолишга мўлжалланган ҳар бир ижро ҳужжати бўйича ягона банк ҳисоб рақамида илова ҳисобварақларини очиш;
ягона банк ҳисоб рақами бўйича маблағларнинг ҳаракатланишини ва қарздорнинг алимент мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг қилиш учун ягона банк ҳисоб рақамини Бюронинг MIB PORTAL ахборот тизими билан интеграция қилиш.
Мажбурий ижро бюроси:
• Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Алимент мажбуриятлари бўйича ягона банк ҳисоб рақамининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлайди ва 2020 йил 1 мартдан бошлаб ягона банк ҳисоб рақамининг ишлашини таъминлайди;
• Бюронинг MIB PORTAL ахборот тизими доирасида қарздорларнинг алимент мажбуриятларининг тўғри ва ўз вақтида бажарилишини онлайн-режимида мониторинг қилинишини таъминлайдиган махсус комплекс дастурини ишлаб чиқади;
давлат ижрочиларининг иш юритувидаги алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини хатловдан ўтказади, ҳар бир ижро ҳужжати бўйича ягона банк ҳисоб рақамида илова ҳисобварақлари очилишини таъминлайди, бу тўғрисида барча ундирувчилар ва қарздорларни алимент бўйича ягона банк ҳисоб рақамига пул маблағларини киритиш ва ечиб олиш тартибини тушунтирган ҳолда хабардор қилади, шунингдек қарздорнинг ойлик маошидан ушланган суммалар ўтказиладиган ягона банк ҳисоб рақами ва илова ҳисобварақларининг реквизитларини ўзгартирган ҳолда қарздорга маош ёки бошқа тенглаштирилган тўловларни тўлайдиган ташкилотларга юборилган талабномаларнинг янгиланишини таъминлайди.
Белгиланишича, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
• ижро ҳужжатларида мажбурий тартибда қарздор-жисмоний шахснинг паспорт рақами ва серияси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмаган жисмоний шахс бўйича – шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор-юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами кўрсатилади;
2) маъмурий жарима қўллаш тўғрисида ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 332-моддасида назарда тутилган жаримани ихтиёрий тўлаш учун муддатлар тугагандан сўнг мажбурий ундириш учун Бюро органларига тақдим этилади, шунингдек соддалаштирилган тартибда ихтиёрий жаримани (жарима суммасининг 70 фоизини ва уни тўлаш муддатларини кўрсатган ҳолда) тўлаш имконияти тўғрисида ҳуқуқбузарни хабардор қилган ҳолда ҳуқуқбузарга маъмурий жарима қўллаш тўғрисида қарорнинг топширилганлигини асословчи ҳужжат мажбурий тартибда илова қилинади.
• 3) Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмаларга оид талаблари қайд этилган тўловларни ундириш тўғрисидаги суд ва бошқа органларнинг тегишли қарорлари мажбурий ижро этиш учун тақдим этилгунга қадар қўлланилади. Қайд этилган тўловларни ундириш тўғрисидаги суд ва бошқа органларнинг тегишли қарорлари мажбурий ижро этиш учун тақдим этилгандан сўнг, бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар ижро иши юритишлари учун белгиланган тартиб ва миқдорларда амалга оширилади;
4) ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида қарздорнинг хатланган мол-мулки бошланғич нархдан 30 фоизлик чегирма билан нархни ошириб бориш услубида ўтказиладиган дастлабки электрон онлайн-аукционга қўйилади, Давлат бюджетига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк ҳамда гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бундан мустасно.
5) мулкий тусга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича ундириладиган ижро йиғимининг миқдори:
• қарзнинг суммаси 1000 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича – ундирилаётган сумманинг 5 фоизи;
қарзнинг суммаси 1000 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлган ижро ҳужжатлари бўйича – ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорида ўрнатилади.
Ижро йиғими қўлланилган ижро ишлари бирлаштирилган тақдирда, қўлланилган ижро йиғимининг миқдори ўзгартирилмайди.
6) ижро иши юритиш бўйича бюджетга ундирилган суммалар, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарзини ундириш бундан мустасно, қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
60 фоиз – Давлат бюджетига;
30 фоиз – Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига;
10 фоиз – Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ундирилади.
LiveБарчаси