Тошкент вилоятида сув таъминоти бош муҳандиси $900 пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида тадбиркордан 900 АҚШ доллар талаб қилган “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлими бош муҳандиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлими бош муҳандиси У.У. тадбиркор Х.дан “О.” номли боғдорчилик- узумчилик ширкатига қарашли ҳудудда тери маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш цехи учун сув қувурини ўтказишга техник шарт ва лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 900 доллар пора талаб қилган. 

У.У. тадбиркордан миллий валюта ҳисобида 9,8 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made