Тошкент вилоятида 14 яшар бола тоғасининг ўғлини отиб қўйди
3-саҳифа
−
05 Август 2022
16063Тошкент вилоятида 14 ёшли бола тоғасининг 15 ёшли ўғлини отиб қўйди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 август куни 2008 йилда туғилган фуқаро Э.Э. Паркент тумани “Ёшлик” маҳалласида яшовчи тоғасининг уйига меҳмонга келган.
У ерда Э.Э. 2007 йилда туғилган (тоғасининг ўғли) М.Т. билан қушларни овлаш мақсадида тоғасига тегишли бўлган 4,5 калибрли пневматик қуролни уйдан олиб чиққан.
Шундан сўнг, 14 яшар Э.Э. эҳтиётсизлиги оқибатида пневматик қуролдан ўқ отиб, 15 ёшли М.Т.ни чап кўкрак соҳасига тан жароҳати етказган. Оқибатда фуқаро М.Т. олган тан жароҳати билан ҳодиса жойида вафот этган.
LiveБарчаси