Тошкент ва Маскат ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Жамият

image

Бугун, 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Тошкентга келган Ўмон Султонлиги Иқтисодиёт вазири Хамис бин Сайф ал-Жабрий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Ўмон Султони Ҳайсамбин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломини етказган.

Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳалардаги ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашган.

Сўнгги йилларда алоқалар фаоллашгани, товар айирбошлаш ҳажми ўсгани қайд этилган. Ўзбек-Ўмон инвестиция компанияси иштирокида муҳим лойиҳалар самарали амалга оширилмоқда. Кейинги ойдан пойтахтлар ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади.

Шу йил Масқат шаҳрида Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинган.

Мулоқотда транспорт, логистика, геология, электрон тижорат, рақамли инфратузилма ва бошқа йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг