Тошкент ва бир қанча вилоятларда қачон қор ёғиши айтилди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда куз фаслининг охирги кунлари салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан кузатилади. Шу ҳафта бир қанча ҳудудларда қор ёғади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Бугун республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Қолган ҳудудларда эса туман тушиши сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 12-17 даража, шимолда 0-5 даража илиқни ташкил этади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. 

29-30 ноябрь кунлари шимолий ҳудудлардан ташқари Ўзбекистоннинг қолган барча ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. 29 ноябрда айрим жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади. 

Ўзбекистонда қиш ўз вақтида бошланади. 1 декабрга ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси 0-5 илиқ бўлади, кундузи 2-7 илиқдан ошмайди. 

2 декабрда мамлакат ҳудудида кам булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5о совуқгача, кундузи 0-5 илиқгача пасаяди. 

29 ноябрь – 1 декабрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик вақти-вақти билан кучли бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво қор

Баҳолаганлар

2430

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг