Коронавирусга қарши дори воситаси қачон чиқиши маълум бўлди
Олам
−
21 Февраль 2020
8855Хитойда янги турдаги коронавирус учун вакцинанинг клиник синовлари апрель ойининг охиридан бошланади. Бу ҳақда жума куни Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хитой Фан ва технологиялар вазирининг ўринбосари Сюй Наньпин маълум қилди.
Ўз навбатида, ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси ўринбосари Цзэн Исиннинг маълум қилишича, Хитой томонидан ишлаб чиқарилган баъзи вакциналар аллақачон ҳайвонларда синовдан ўтказилмоқда. Унинг таъкидлашича, COVID-19 - бу мутлақо янги касаллик бўлиб, вакцина жараёнида кўплаб ноаниқ омиллар пайдо бўлади.
20 февраль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, коронавирусга қарши тест жараёнидан ўтган икки турдаги дори воситасининг хулосалари уч ҳафтадан олиниши кутилмоқда.
21 февраль ҳолатига кўра, Хитойда ушбу касалликка чалинганлар сони 75 минг кишидан ошди. 2200 нафардан ортиқ киши вафот этди, 18,2 минг бемор даволаниб чиқди.
LiveБарчаси