Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари ишдан бўшатилди
Жамият
−
18 Май 2023
21680Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Алимардон Эломонович Қаршиев лавозимидан озод этилди. Бу бўйича тегишли қарор кеча, 17 май куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган.
Алимардон Қаршиев 2019 йил май ойидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.
Унинг ўрнига Абдулвосид Аҳмаджонович Ҳомиджонов Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси