Тошкент метросининг узунлиги 103 километрга етказилади
Жамият
−
05 Декабрь 4593 2 дақиқа
Тошкентда метрополитен тармоғи узунлиги 103 километрга, шунингдек, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 60 фоизга етказилади. Бу ҳақда Президентнинг кеча, 4 декабрь куни қабул қилинган “Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Қарор билан Тошкент шаҳри транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Унда қуйидагилар назарда тутилди, жумладан:
- Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказиш;
- электробусларнинг жамоат транспортидаги улушини 50 фоизга етказиш;
- автобуснинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш;
- метрополитен тармоғи узунлигини 103 кмга етказиш;
- Тошкент шаҳридаги 1000 км автомобиль йўлларини таъмирлаш ишларини ташкил этиш;
- транспорт воситалари учун 150 минг ўринли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш;
- 16 та йўлўтказгич ва тоннеллар барпо этиш;
- 2 600 та автобус автобус бекатларини бекатларини намунавий лойиҳа асосида реконструкция қилиш;
- ягона бошқарув тизимига эга интеллектуал светофорлар билан жиҳозланган "ақлли" чорраҳалар сонини 700 тага етказиш;
- 200 км пиёдалар йўлаги ва 170 км велосипедлар учун махсус йўлаклар ташкил этиш.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:
- Замонавий рақамли ва “яшил” технологияларни қўллаш орқали Тошкент шаҳрида транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимларини узлуксиз мониторинг қилиш асосида йўл ҳаракатини ташкил этиш,
- Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини яратиш;
- ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобиль йўлларидаги жамоат транспорти бош бекатлари (автобус ва метро) кесишмаларида транспорт воситаларининг кўп қаватли тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш;
- Тошкент шаҳри ерусти метро линиялари ҳамда йўлўтказгичлари остида, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкентда транспорт бошқарувини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш чораларига доир тақдимот билан танишганди. Унда Тошкент шаҳрида ягона йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази яратилиши айтилганди. Марказ интеллектуал транспорт тизимининг оператори ҳисобланади. Мазкур платформа камералар, датчиклар, GPS воситалари орқали йиғилган маълумотларни, хусусан, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиб, тирбандликлар статистикасини юритиш ва уларни башорат қилиш, маршрутларни оптималлаштириш, светофор фазаларини адаптив тарзда ўзгартириш, йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган пайтда фавқулодда хизматларни чақириш каби имкониятларга эга бўлади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь