“Тошкент метрополитени” ДУК метро йўловчиларига мурожаат билан чиқди

Бизнес

image

Ҳурматли йўловчилар!

Жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб метрополитендан фойдаланувчи йўловчилар сони ўтган йилга нисбатан кунига 200 мингдан ошиши кутилмоқда. Прогнозларга кўра сентябрь ойида бир кунда 550-580 минг,  октябрь ойида 600 мингга етади. 

Шу сабабли, юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, пойтахт метрополитени томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек, бу борада йўловчилар ҳам метрополитендан фойдаланиш қоидаларига амал қилишларини сўраймиз. Ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поездан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик талаб этилади.

Буларнинг барчаси оралиқ интервалларининг режа асосида амалга оширилишини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, метродан доимий тарзда фойдаланувчи йўловчилар тўловни банк ва транспорт карталари орқали амалга оширишса, ўз вақтларини тежашлари ҳамда касса олдидаги тирбандликни максимал даражада камайтиришига замин яратади.

Юқоридаги қоидаларга амал қилиб, йўловчиларга хавфсиз ва маданиятли хизмат кўрсатишда ўз ҳиссангизни қўшасиз деган умиддамиз.

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

"Тошкент метрополитени" ДУК маъмурияти


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг