Тонггача коронавирусга чалинганлар 183 нафарга кўпайди, 2 киши вафот этди
Жамият
−
04 Октябрь 2020
70132020 йил 4 октябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58421 (+183) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
81 нафари Тошкент шаҳрида,
28 нафари Жиззах вилоятида,
21 нафари Тошкент вилоятида,
18 нафари Сирдарё вилоятида,
16 нафари Қашқадарё вилоятида,
13 нафари Самарқанд вилоятида,
6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 54854 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3088 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси