Томскда ҳалок бўлган барча ўзбекистонликнинг шахси аниқланди

Жамият

image

Россия Федерацияси Томск областида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган ўниничи фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида сўнгги ўниничи қурбоннинг шахсига аниқлик киритилди:

Зокиров Муҳаммадали Зокир ўғли, 1998 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юзага келган аянчли ҳодиса оқибатида вафот этган ўзбекистонликларнинг оила аъзорларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 январь куни Россия Федерацияси Томск вилоятида ёнғин натижасида, 2 нафар фуқаро жабрланиб, 10 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этган эди. Ҳалок бўлган 9 нафар ўзбекистонликнинг шахсига аввалроқ аниқлик киритилганди.

Мазкур фожиа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан махсус комиссия тузилди. Уларга қурбонларнинг оиласига ёрдам кўрсатиш вазифаси юкланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг