“Толибон” вакили Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Олам

image

“Толибон” Ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий Туркманистонга сафарининг якунида мамлакат миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Қайд қилинишича, “Толибон” Туркманистон миллий раҳбарига Афғонистондаги хавфсизлик, барқарорлик ҳамда сармоя ва транзит учун янги имкониятлар ҳақида маълумот берган. Муттақий Туркманистон Вазирлар Кенгашининг нефть ва газ масалалари бўйича ўринбосари билан ҳам учрашди. Икки томон ТAPI лойиҳаси ва Афғонистонга газ етказиб бериш масалалари бўйича келишув имзолаган.

Афғонистон ва Туркманистон расмийлари ўртасидаги музокаралар икки томонлама солиқларни олмаслик, савдо алоқаларини кенгайтириш ва икки давлат ўртасидаги сармояни кўпайтиришдан иборат. Икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йили 481 миллион долларни ташкил қилган.

Учрашувда Гурбангули Бердимуҳамедов келаси ҳафта Ашхободда бўлиб ўтадиган Афғонистон мулки кўргазмасини муҳим ва тарихий деб атаган ва ҳар икки томон ҳам ундан оптимал фойдаланиши кераклигини таъкидлаган. Туркманистон миллий раҳбари Афғонистон билан савдонинг турли соҳаларида қулайликлар яратишга ваъда берди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Толибон Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг