Тижорат банкларида доллар курси рекорд даражада кўтарилди
Жамият
−
22 феврал 2022 43722 1 дақиқа
Бугун, 22 февралдан Ўзбекистондаги тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 10 945 сўмгача кўтарилди. Бу мамлакатда доллар курси тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Ўз навбатида, тижорат банклари АҚШ долларини 10 840-10 860 сўм оралиғида сотиб олмоқда.
Маълумот учун, Марказий банк томонидан белгиланган долларнинг расмий курси 22 февралдан 10 888,07 сўмни ташкил қилмоқда.
Live
Барчаси