Тижорат банкларида доллар курси ошди

Жамият

image

Бугун, 13 ноябрдан тижорат банклари валюта сотиш курсларини 20 сўмга кўтарди. Бу ҳақда банклар сайтидаги расмий маълумотлар дарак бермоқда.

Айрим банклар 1 АҚШ долларини 10430 сўмдан сотишни бошлади. Шунингдек, аҳолидан 1 АҚШ доллари 10360-10 380 сўмдан сотиб олиняпти.

Маълумот учун, Марказий банк томонидан ўрнатилган расмий  курсга кўра, 1 АҚШ доллари 10 378 сўм 88 тийинни ташкил этяпти.

Кеча, 12 ноябрь куни Ўзбекистон валюта биржасида доллар 7 сўмга арзонлашиб, 10396 сўм бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

тижорат банки доллар курси

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг