Тижорат банкларида доллар курси кўтарилди
Жамият
−
10 Декабрь 2021
6002Бугун, 10 декабрдан Ўзбекистондаги тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 10850 сўмгача кўтарилди. Бу мамлакатда доллар курси тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Ўз навбатида, тижорат банклари АҚШ долларини 10 740-10 780 сўм оралиғида сотиб олмоқда.
Маълумот учун, Марказий банк томонидан белгиланган долларнинг расмий курси 10 декабрдан 10 795,73 сўмни ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси