Тирик қолган “аборт қурбони” 30 йилдан сўнг онасини қидириб топди
Бу қизиқ
−
25 Июнь 2020
26976“The Sun” нашрига кўра, АҚШнинг Канзас-Сити шаҳрида (Миссури штати) яшовчи 30 яшар аёл ўзининг аборт қурбони эканлиги ва тирик қолганини билиб қолди. Шундан сўнг, ўзининг биологик онасини қидириб топди. Бу ҳақда “The Sun” нашри ёзмоқда.
70 йилларда 19 ёшли Рут ҳомиладорликнинг еттинчи ойида эди. Кейин онаси уни шўрланган аралашма ёрдамида аборт қилишга мажбур қилди. Натижада ҳомила тирик қолди. Бироқ Рутнинг онаси шифокорлар бу ҳақда қизига хабар бермаслигини ва болани тиббий чиқиндилар сифатида ташлаб юборишларини талаб қилди.
Ҳамшира янги туғилган қизга ачиниб, уни реанимация бўлимига ётқизди. Бола тирик қолди ва икки ой ўтгач, уни ёш эр-хотин асраб олишди ва унга Мелисса, деб исм қўйишди.
Ўсмирлик даврида қиз ўзининг туғилиши ҳақидаги ҳақиқатни синглиси билан жанжаллашиб қолганида билиб олди. 2007 йилда у биологик отаси билан боғланишга ҳаракат қилди, аммо у вафот этган эди.
2013 йилда Мелисса онасини топди, аммо аёл учрашишга руҳан тайёр бўлмагани учун учи йил қизи билан кўришмади. Бироқ 2016 йилдагина она ва қиз учрашишди.
"Биз бир-биримизни кўришимиз биланоқ, қучоқлашавердик, қучоқлашавердик. Энди ҳар доим бир-биримиз билан кўришамиз. Иккимиз ҳам Канзас-Сити шаҳрида яшаймиз ва фарзандларим уни буви, деб чақиришади", дейди Мелисса ўзининг биологик онаси билан жуда кўп ўхшаш тарафлари борлигини таъкидлар экан.
LiveБарчаси