“Тинчлик кенгаши” аъзолари АҚШда йиғилади – ОАВ

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши” шу ой охирида Вашингтон шаҳрида илк бор йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Маълум қилинишича, кенгашга Ғазо секторидаги ҳолатни назорат қилиш вазифаси юклатилган. Дастлабки йиғилиш 19 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган, бироқ сана ўзгариши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, ушбу йиғилиш Ғазодаги ҳолат бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва ҳудудни қайта тиклаш учун маблағ йиғишга қаратилади. Учрашув Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг АҚШ Президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтадиган учрашувидан кейин режалаштирилган.

Агар Нетаньяху мазкур йиғилишда қатнашса, бу унинг 2023 йил 7 октябрдан бери араб ва мусулмон давлатлари вакиллари билан илк мулоқоти бўлади. Оқ уй ва АҚШ Давлат департаменти мазкур хабарга ҳозирча изоҳ бермаган.

Трампнинг айтишича, ушбу кенгаш нафақат Ғазо, балки бошқа халқаро можароларни ҳал қилишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу эса БМТ каби ташкилотларнинг ролига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп томонидан ташкил этилган “Тинчлик кенгаши” Ўзбекистоннинг таъсисчи давлат сифатида аъзолигини расман тасдиқлаганди. 2026 йил 22 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида 19 мамлакат вакиллари Ғазо секторида тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида ташкил этилган “Тинчлик кенгаши” Низомини имзолаганди.

Жамшидбек Амиров

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Ғазо Тинчлик кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг