Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари эълон қилинди

Олам

image

Физиология ва тиббиёт бўйича 2020 йилги Нобель мукофотига америкалик олимлар Харви Олтер ва Чарлз Райс ҳамда британиялик вирусолог Майкл Ҳоутон муносиб кўрилди. Мукофот гепатит С вирусини топганлик учун тақдим этилди. Бу ҳақда Нобель қўмитаси хабар берди.

“Тарихда илк бор гепатит С вирусини даволаш мумкин. Тиббиёт соҳасидаги мукофот совриндорларининг кашфиётлари сурункали гепатит билан касалланишнинг асосий сабабларини очиб берди ва қон таҳлилини ўтказиш ва миллионлар ҳаётини сақлаб қолиш учун янги дориларни тақдим этди”, деди Каролина тиббиёт институти ҳузуридаги Нобель қўмитаси вакили.

Маълумот учун, Швеция ва Норвегияда 5 октябрь куни Нобель ҳафталиги бошланди. Ҳафталик давомида ушбу нуфузли мукофотнинг 2020 йилдаги совриндорлари аниқланади.

Стокгольмдаги Нобель қўмитаси 6 октябрь, сешанба куни — физика, 7 октябрь чоршанба куни — кимё, 8 октябрь, пайшанба куни эса адабиёт бўйича совриндорларини эълон қилади.

Энг нуфузлилардан бири ҳисобланадиган дунёда тинчлик ўрнатишга ҳисса қўшганлик учун мукофот совриндори, анъанага кўра, Ослода эълон қилинади. Маросим 9 октябрь, жума кунига белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нобель мукофоти

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made