Террорчилар Марказий Осиёда ҳокимиятни эгаллаш ниятида – Россия ФХХ директори
Олам
−
12 Октябрь 2023
22729Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) директори Александр Бортников Хавфсизлик ва махсус хизматлар йиғилишида террорчиларнинг устувор мақсади Марказий Осиё мамлакатларида ҳокимиятни қўлга киритиш эканини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Унга кўра, биринчи навбатда Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон хавф остида.
“Биз ИШИД'нинг Хуросон бўлими билан ҳамкорликда назорат остидаги гуруҳларни тайёрлаш ва моддий-техник таъминлашда фаол иштирок этаётган “Ал-Қоида”нинг роли ошганини айтмоқчимиз”, дейди Бортников.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда “Ал-Қоида”да 1,5 мингдан ортиқ жангари бўлиб, у Афғонистоннинг 20 дан ортиқ вилоятларида, асосан, мамлакат жануби-шарқида энг фаол.
"Яқин келажакда улар Афғонистондан ташқарида террорчилик ҳужумларини амалга ошириш салоҳиятига эга бўлиши мумкин. Террорчиларнинг устувор мақсади Марказий Осиё мамлакатларида, биринчи навбатда Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонда ҳокимиятни қўлга киритишдир”, дея огоҳлантирган ФХХ директори.