Термизда 3 абитуриент имтиҳонга етиб бормай, ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
03 Сентябрь 2020
8830Кеча, 2 сентябрь куни Сурхондарёда тест синовларига кетаётган уч нафар абитуриент қиз имтиҳонга етиб бормай, йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Термиз туманидан Термиз шаҳри томон ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 автомобили тезликни меъёридан ошириб, йўл-танспорт ҳодисасига учраган. Aвтомобиль ичида уч нафар абитуриент қиз бўлган. Қизларнинг барчаси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Nexia ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширган. У қувиб ўтиш қоидаларини бузиш ортидан бошқарувни йўқотган ва йўл четига чиқиб кетган.
Ушбу ҳодисага гувоҳлик қилганларнинг айтишича, Nexia ва Matiz автомобиллари бир-бирини қувиб ўтмоқчи бўлган. Автомобиллар ён қисми билан бир-бирига текканидан сўнг, Nexia мувозанатни сақлай олмай, йўлдан чиқиб кетган.
Ҳайдовчи имтиҳонга шошгани сабаб тезликни белгиланган меъёрдан ошириб, соатига 90 км тезликда ҳаракатланган ва тракторни қувиб ўтмоқчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентларга қулайликлар яратиш мақсадида ҳар бир туман миқёсида йўловчи автобуслари ташкил этилган. Ушбу автобуслар чекка ҳудудлардан келувчи абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган биноларга олиб боради.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь