Термиз аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

Жамият

image

Бугун, 9 март куни Термиз халқаро аэропортида кўриш масофасининг қисқаргани туфайли самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, аэропорт ҳудудида кўриш масофаси 2000 метрни ташкил этмоқда.

Маълумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво сабабли “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг HY67 (Тошкент-Термиз) рейси экипажи Қаршидаги муқобил аэродромга йўналтирилган. Рейснинг Қарши халқаро аэропортига етиб келиш вақти маҳаллий вақт билан 10:23 деб тахмин қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг