Теннис афсонаси Ирода Тўлаганова нимадан норози? (видео)

Спорт

image

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик машҳур теннисчи Ирода Тўлаганованинг жамоатчиликка видеомурожаати эълон қилинди.

Видеода Тўлаганова Ўзбекистондаги теннис кортларининг бузилаётганидан норозилигини билдирган. 

Тўлагановага кўра, Тошкент шаҳрида 20 дан зиёд, Жиззахда 2 та ва Термиз шаҳрида 1 та теннис корти бузиб ташланган. Навбатдаги бузилиши кутилаётган теннис корти эса “Авиасозлар” ҳисобланади.

“Теннис кортларини нафақат сақлаб қолиш, балки янгиларини бунёд этиш керак”, дейди Тўлаганова. 

Видеомурожаат давомида Ирода Тўлаганова теннисни Ўзбекистонда муҳим спорт турларидан бири эканлигини айтиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

теннис Ирода Тўлаганова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг