Telegram орқали бир аёлни енгилтабиатга чиқарган шахс қўлга олинди

Жамият

image

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида яшовчи фуқаро Ж.А. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш моддаси ва ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш моддалари билан жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сайтига Марҳамат туман маъмурий судининг раиси хабар бермоқда.

Коллеж ўқувчиси Ж.А 2020 йил февраль ойида Telegram мессенжерида уятли мазмунда ёзилган ном билан профил ҳамда канал очади. Бир неча ой давомида аёлларнинг беҳаё, яланғоч фотосуратлари, порнографик мазмундаги видеолар билан “бойитиб” боради. Қарабсизки, бу вақт ичида каналга минглаб ёшлар обуна бўлиб, порнографик мазмундаги материалларга тўлган каналдан “баҳраманд” бўлиб боради.

Ж.А. тасодифий ҳар қандай телефон рақамларни, хатто ўзи танимайдиган, умрида бирор марта ҳам кўрмаган одамларнинг рақамларини каналга киритиб, уларнинг эгаларини эса енгил табиатли аёллар фойдаланадиган “assalhoney2”  ва шу каби номлар билан безайди.

Бу орада Тошкент шаҳрида яшовчи бир неча фарзанднинг онаси, бир ибратли оиланинг бекаси бўлмиш аёлга нотаниш рақамлардан пул эвазига  кўнгилхушлик қилиш таклифлари кела бошлайди. Оилада муҳит таранглашади. Аёл суриштириб, юқоридаги каналдан хабар топади ва Ж.А. дан унинг телефон рақамини ўчириб ташлашни талаб қилади. Ж.А. эса аёлни тилга олиб бўлмас уятли сўзлар билан ҳақорат қилади. Шундан сўнг, аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Марҳамат туман маъмурий суди томонидан мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41,189-моддалари билан иш кўрилиб, Ж.А.га қилмишлари учун жарима жазоси тайинланди ва ҳуқуқбузарлик содир этишда фойдаланган уяли телефон аппарати давлат фойдасига мусодара қилиниши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram ҳақорат порнографик маҳсулот

Баҳолаганлар

573

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг